Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари — Сарвар Хамидов ва Олимхон Рустамов лавозимидан озод этилди.
Президент Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл туманлари ҳокимлари ҳамда ушбу туманларнинг 4 та сектор раҳбарларини ишдан олишга кўрсатма берди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг саноат ва инвестицияларга ҳамда қурилишга масъул ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилинди.
Ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят ИИБ ва солиқ бошқармаси бошлиқлари, Риштон тумани ва Марғилон шаҳар ҳокимлари ишдан олинди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.
Президент «Автойўл», «Темир йўллар» ва «Ўзсувтаъминот» раҳбарлари, сув хўжалиги ва транспорт вазирлари ўринбосарлари ишдан олинганини эълон қилар экан, «Хиёнат қилганга ўрин йўқ», деди. «Ўзтўқимачиликсаноат», «ИЭС» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» раҳбарларига берилган огоҳлантириш «сўнггиси» эканини айтди.
Ўзбекистоннинг бир қатор давлат органлари раҳбарлари ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг